Бир ҳафта ичида UZ ҳудудида 15 мингта домен рўйхатдан ўтди, дея хабар бермоқда Uzinfocom.
Ўтган ҳафтада UZ ҳудудида рўйхатдан ўтган доменлар сони 36 600 дан сал зиёдни ташкил қилган бўлса, бугун уларнинг сони 51 мингтага етди. Бу UZ домен ҳудудининг ривожланиш статистикаси ва умуман, динамикасини кескин ўзгартириб юборади, дейилади хабарда.
Таъкидланишича, бунгача доменларнинг бир йиллик ўсиши 5 мингтадан ошмаган.
Эслатиб ўтамиз, февраль ойида UZ домен ҳудудида рўйхатдан ўтган доменлар сони 31 000 дан ошган эди. 30 000 домендан иборат босқич эса 2016 йил ноябрида босиб ўтилганди.
Изоҳ (0)