Олий Мажлис Сенати 20 декабрь, чоршанба кунги пленар йиғилишида ҳарбий-саноат комплекси яратилиши ва қуролли кучлар ташкилий тузилмаси такомиллаштирилишини назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси мудофаа доктринаси тўғрисидаги қонунни тасдиқлади. Бу ҳақда 1News хабар бермоқда.
Сенат мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Фаррух Дадахўжаевга кўра, янги қонун 1995 йилда парламент томонидан тасдиқланган ҳарбий доктрина тўғрисидаги қонун ва 2000 йилда Биринчи Президент Ислом Каримов фармони билан тасдиқланган мудофаа доктринасини бирлаштириши кўзда тутилган.
Ҳужжат дунё ва минтақада вазиятнинг ривожланиш динамикаси, юзага келаётган таҳдид ва чақириқлардан келиб чиқиб тайёрланган.
Янги доктрина, аввалги икки ҳужжат каби, мудофаа кўринишига эга ва Ўзбекистон армиясининг мамлакатдан ташқарида ҳарбий ҳаракатлар ва операцияларда иштирок этиши, мамлакат ҳудудида хорижий база ва объектлар жойлаштирилишини кўзда тутмайди. Шунингдек, Ўзбекистон ҳарбий-сиёсий иттифоқлар ва коалицияларга қўшилмайди.
Изоҳ (0)