Жаҳоннинг энг машҳур видеосервиси — YouTube Sony ва Universal Music компаниялари билан ўз серверларида мусиқий контент жойлаштириш бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда «Коммерсант.ru» хабар бермоқда.
Bloomberg агентлигига кўра, томонлар узоқ муддатли шартномалар имзолаган бўлиб, унга кўра, YouTube ҳуқуқ эгаларига тўлайдиган маблағ ҳажми оширилади, шунингдек, фойдаланувчилар томонидан муаллифлик ҳуқуқининг бузилиши устидан назорат кучайтирилади.
Бу YouTube’га ўз стриминг сервисини ишга тушириш учун зарур эди. Сервис 2018 йил баҳорида ишга туширилиши керак. Олдинроқ шу мақсадда Warner Music билан шу турдаги шартнома имзоланган эди.
Шу тариқа, YouTube’да мусиқий контентнинг каттагина қисмини фақат пул эвазига кўриш мумкин бўлади.
Изоҳ (0)