Чеченистон раҳбарининг қизи Москвада бўлиб ўтган Fashion New Year Awards 2018 тақдирлаш маросимида нуфузли мукофотни қўлга киритди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Айшат Қодирова «Тоғ марвариди» аёллар либоси коллекцияси учун «Энг яхши намойиш» йўналишида мукофот билан тақдирланди.
«Тоғ марвариди» у томонидан яратилган, 50 либос ва аксессуардан иборат иккинчи коллекция бўлиб, илк бор октябрь охирида Mercedes-Benz Fashion Week мода ҳафталигида намойиш этилганди.
Маълумот учун, Рамзан Қодировнинг катта қизи онаси Мадина томонидан 2009 йилда асос солинган «Фирдавс» мода уйи президенти ва креатив директори ҳисобланади.
Изоҳ (0)