Нима учун биз семирамиз? Бунинг сабаблари жуда кўп, лекин энг асосийлари 7 та. Уларга баҳам берсангиз — саноқли ҳафталар ичида хушбичим қоматга эга бўласиз.
Қатъий парҳез
Кенг тарқалган фикрларга қарамасдан, парҳез озишга ёрдам бермайди. Тадқиқотларга кўра, овқатни вақтинчалик чеклаш метаболизмда ўзгаришни келтириб чиқаради. Қисқача айтганда, тушлик қилмаслик билан сиз ўзингизнинг семиришингизга ёрдам берган бўласиз.Нотўғри нонушта
Бутундонлилар, апельсин шарбати ва янги мевалар билан қилинган нонушта куннинг мукаммал бошланғичи бўлиб хизмат қилади. Айни замонда бундай нонушта метаболизмни ҳам тезлаштиради.Уйқунинг камлиги
Қолаверса, ортиқча уйқу ҳам организмга салбий таъсир кўрсатади. Бунинг сабаби жуда оддий: уйқунинг камлиги ҳам ва ортиқчаси ҳам метаболизмнинг секинлашишига олиб келади. Катта ёшдаги одамлар бир суткада 7 соатдан 9 соатгача ухлаши зарур.Сувсизланиш
Организмдаги ҳамма ҳужайралар нормал фаолият кўрсатиши учун уларга сув зарур бўлади. Сувсизланишнинг енгил босқичида тана 3% ёғларни камроқ кеткиза бошлайди. Сув ичиш ёқмаса, кўк чой ичинг.Спорт ва ялқовлик
Метаболик жараёнлар машғулот тамом бўлгандан кейин ишга туширилади. Самараси икки суткага яқин сақланади, яъни тонусни ушлаб туриш учун катталар бир ҳафтада уч марта спорт залига албатта бориши керак.Стрессда семириш
Биринчидан, ҳатто енгил стресс ҳам организмни «айланишни пасайтириш»га мажбур қилади. Иккинчидан, асабий тарангликни мия оддий усул билан йўқотишга ҳаракат қилади: сизни бирон бир ширинлик ейишга мажбур қилади. Стрессдан бутунлай халос бўлишнинг иложи йўқ, лекин бу жараённи бироз енгиллаштириш мумкин. Медитация қилиб кўринг, у жуда яхши ёрдам беради.Сут маҳсулотлари
Кўпчилик нима учундир сут маҳсулотларидан воз кечиш уларга хушбичим бўлишда ёрдам беради деб ҳисоблайди. Ҳақиқатан ҳам сут анча ёғли нарса, лекин ундан бутунлай воз кечиш керак эмас. Гап шундаки фақат сут маҳсулотлари организмни керакли миқдордаги кальций билан таъминлайди. Ёғ ҳужайраларида кальций қанча кўпроқ бўлса, организм ёғни шунча кўпроқ кеткизади.Манба: «Woman.ru»
Изоҳ (0)