Киевда бир эркак лаҳзали кредит бериш пунктини ўмарганлик учун қўлга олинди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Киевлик эркак пулдан ташқари, муассаса ходимларининг шахсий буюмларини ҳам ўғирлаган. Моддий зарарнинг умумий миқдори 10 минг гривенни (365 доллар) ташкил қилган
Полиция томонидан маълум қилинишича, бу қонунбузарнинг мазкур пунктга биринчи ҳужуми эмас. Эркак томонидан биринчи ўғрилик август ойида содир этилган. Кейин эса сентябрь ойида у худди шу муассасани ўмарган. Октябрда эса у учинчи марта ўғриликка тушган.
Эркак аввал ҳам мулкий жиноят содир этгани учун судланган. Унга 12 йиллик озодликдан маҳрум қилиш ва мол-мулкни мусодара қилиш жазоси қўлланилиши мумкин.
Изоҳ (0)