Замонавий дунёда технологиялар шиддатли суръатларда ривожланмоқда. Бунга ишонч ҳосил қилиш учун бир неча йил аввал чиққан фильмларни кўриш кифоя.
Келажак қандай ғаройиб ғояларни олиб келишини ҳеч ким билмайди, бироқ қайси қурилмалар яқин вақт ичида эскиришини бемалол фаҳмлаш мумкин. InsiderPro нашри келаси ўн йилликда биз фойдаланмай қўйишимиз эҳтимоли катта бўлган буюмлар рўйхатини келтиради.
Босма журналлар...
Яқинда Teen Vogue ва Nylon босма версияларини чиқаришни тўхтатди. Бундан буён улар фақат онлайн нашрлардир. Бошқа журналлар ҳам уларга эргашадиган кўринади.
... ва газеталар
Газеталарни ҳам журналлар қисмати кутмоқда.
Рақамли камераларСмартфонлар эндиликда юқори аниқликдаги фото ва видео олиш имконига эга эканлиги туфайли беўхшов рақамли камералар аста-секин фойдаланишдан чиқади.
Қаттиқ дисклар
Ҳамма яқин вақт ичида маълумотларни «булут»да сақлай бошлайди ва маълумотларни ёзиб олиш қурилмаларига эҳтиёж йўқолади.
Флешкалар
Флешкадаги маълумотларни бир компьютердан бошқасига ўтказиш қулай, бироқ булутли ҳисоблаш технологияларининг ривожланиб бориши билан ҳеч нарсани ўтказиш зарурати юзага келмайди.
Қоғоз хариталар
Google Maps каби дастурлар билан қоғоз хариталарга бўлган эҳтиёж яқинда бутунлай йўқолади.
GPS-навигаторлар
GPS-навигаторлар ҳақида ҳам худди шуларни айтиш мумкин. Телефонлар нафақат бу вазифани ажойиб тарзда уддалайди, балки бошқа кўплаб қўшимча функцияларга ҳам эга.
Қоғоз ҳужжатлар
Google Docs’нинг ривожланиши ва рақамли имзоларнинг тарқала бориши билан шартнома, рецептлар ва бошқа ҳужжатлар ортиқ қоғоз шаклда бўлмайди.
Факслар
Факслар ҳам аллақачон йўқолиши керак эди. Қоғоз ҳужжатлар билан бирга рақамли асрнинг ушбу динозаврлари ҳам йўқолади.
Компакт-дисклар
Бугун одамлар жуда камдан-кам ҳолатларда мусиқани харид қилади, айниқса жисмоний ташувчиларда. Компакт-дисклар ўрнини узлуксиз сервислар эгаллайди.
DVD ва Blu-ray плеерлар
Видеоларни узлуксиз узатиш сервислари DVD ва Blu-ray плеерларини чанг тўплагичларга айлантиради.
Ҳисобларни почта орқали олиш
Онлайн тўловлар ва дастурларнинг ривожланиб бориши туфайли ҳисобларни почта орқали олиш ҳам ўтмишда қолмоқда. Яқин вақт ичида барча ҳисобларни компьютер ёки телефон ёрдамида тўлашингиз мумкин бўлади.
Калкуляторлар
Смартфонларнинг аксарияти калкуляторларга эга, шунинг учун биргина вазифани бажарувчи бундай беўхшўв қурилма ҳам яқинда ғойиб бўлади.
Будильниклар
Яна смартфонлар биринчи планга чиқмоқда. Уларда будильникдан ташқари, таймер ва секундомер ҳам бор.
Соатлар
Ақлли соатлар ҳозирча смартфонлар билан рақобатлашишга тайёр эмас, бироқ бу каби соатлар функциясини бемалол бажара олади.
Шаҳар телефони
Шаҳар телефонларидан борган сари камроқ одам фойдаланмоқда — уларни мобил алоқа сиқиб чиқарди. Улар бирор жойда қолса ҳам, бу катта авлод уйлари бўлади.
Таксофонлар
Мобил алоқа тараққиётининг яна бир қурбони. Аксарият ёшлар улардан бирор марта ҳам фойдаланмаган — фойдаланмаса ҳам керак.
Смартфонлардаги тугмалар
2017 йилнинг 3 ноябрида тақдим этилган iPhoneХ Apple’нинг «Уйга» тугмаси бўлмаган биринчи смартфонига айланди. Баъзи андроидофонлар аллақачон улардан халос бўлган.
Маълумотлар берадиган ёрдамчи адабиёт
Доим фойдаланиш мумкин бўлган интернет билан луғат ва энциклопедияларга бўлган эҳтиёж ҳам аста-секин йўққа чиқади.
Чек китобчалари
Онлайн-банкинг ва Apple Pay инновациялари туфайли чек китобчалари ҳам ўтмиш сарқитига айланди.
Пароллар
Apple жорий йилда FaceID’ни (фойдаланувчи юзини таниш тизими) тақдим этди, шунга ўхшаш технология Microsoft’да 2015 йилда пайдо бўлган эди. Ҳарфлар, рақамлар ва махсус белгилардан иборат паролларни унутинг — биометрик пароллар меъёрга айланади.
Бошқарув пультлари
Келажакда масофадан бошқариш пультларини қидиришингиз ва улар батарейкаларини алмаштиришингиз керак бўлмайди: қурилмалар овоз буйруқлари ва смартфонлардан берилган буйруқларни танишни ўрганади.
Симли наушниклар
Apple AirPods ва Bluetooth-наушниклар пайдо бўлиши билан мини-жаcк улагичларининг саноқли куни қолди.
Симли заряд қурилмалари
Яқин вақтда симсиз заряд қурилмалари улар ўрнини эгаллайди.
Автомобильлар тўхташ жойи ҳисоблагичлари
Паркоматлар ҳам ўтмишда қолади, чунки тўхташ жойи учун дастур ёрдамида тўлаш мумкин бўлади.
Етказиб бериш хизмати
Америкада етказиб бериш хизмати аста-секин йўқолмоқда. 2016 йилда Оқ уй яқин вақт ичида 3,1 миллион ҳайдовчи ўз ишини йўқотишини маълум қилган эди. Бугунги кундаёқ Amazon Primе Air хизмати учувчисиз учар қурилмалар ёрдамида 30 дақиқадан кам вақт ичида посилкаларни харидорларга етказмоқда.
Автомобиль калити
BMW’да аллақачон автомобилни смартфон ёрдамида очиш имконини берувчи дастур бор. Компания сентябрда калитлардан бутунлай воз кечиш ва уларни мобил телефонлар учун дастурлар билан алмаштириш имкониятини кўриб чиқаётганлигини маълум қилди.
Сайёҳлик агентлиги
Сайёҳлик агентликлари сони аста-секин қисқармоқда. Инсон иштироки бронлаш жараёнини осонлаштирса ҳам интернет қулайликлари компания фаолият доирасини қисқартирмоқда.
Дарсликлар
Қоғоз дарсликлар ишлаб чиқаришда жуда қиммат, қолаверса оғир ҳам. Янги кашфиётлар туфайли улар бир неча йил ичида эскириб қолиши ҳақида гапирмаса ҳам бўлади. Scholastic маълумотига кўра, олий таълим аста-секин электрон ўқув материалларига ўтмоқда.
Қоғоз рецептлар
Кўпчилик шифокорлар аллақачон кўрсатмалар ва текширув натижаларини электрон почтага юбормоқда, шунинг учун бу соҳада ҳам янги технологияларни узоқ кутишга тўғри келмайди.
Изоҳ (0)