Пойтахтда яқин вақт ичида янги олий ўқув юрти — Тошкент давлат геологик разведка университети очилади. Бу ҳақда 1News хабар бермоқда.
Олийгоҳ геология бўйича халқаро талаблар ва стандартларга жавоб берадиган мутахассислар тайёрлайди.
Бугунги кунда ушбу соҳада мутахассислар етарли эмаслиги туфайли мазкур университет ташкил этилмоқда.
Биринчи талабаларни олийгоҳ келаси йили қабул қилиши кутилмоқда. 2018/2019-ўқув йилида Ўзбекистон миллий университети, Тошкент давлат техника университети ва Навоий давлат кончилик институти геология йўналиши бўйича талабалар қабул қилиш тўхтатилади.
Изоҳ (0)