Тошкент вилояти Бекобод шаҳар ИИБга 1996 йилда туғилган К.С. ариза билан мурожаат қилиб, номаълум шахс унга тегишли бўлган Matiz автомобилининг ойнасини синдиргани ва унинг ичидаги пуллар ўғирланганини маълум қилган. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар берди.
Ўғри автомобиль ичидан нахри тахминан 180 минг сўм бўлган мониторни ҳамда 300 АҚШ долларини ўғирлаб кетганини маълум қилган.
Жиноят 1 ноябрь куни соат 23:55 ларда амалга оширилган.
Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган эди.
Олиб борилган тезкор чора-тадбирлар натижасида, ушбу жиноятни Бекобод шаҳрида яшовчи Бекобод саноат касб-ҳунар коллежининг ўқувчиси, 1999 йилда туғилган У.Ш. содир этганлиги аниқланиб, қўлга олинган. Ҳозирда ИИБ томонидан воқеа юзасидан тергов олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)