Саксония федерал ери суди Германия канцлери Ангела Меркель ва ташқи ишлар вазири Зигмар Габриелнинг исм-фамилияси туширилган кичик дорларни сотишга рухсат берди, деб хабар беради Zeit Online.
Суд қарорида мазкур маҳсулот «оммавий тарзда жиноий ҳаракат содир этишга чорлов» эмаслиги кўрсатиб ўтилди.
Бундан ташқари, қарорда бундай буюмлар сотувига рухсат берилишини шунингдек, «сиёсий ўлимни тилаш рамзи» сифатида ҳам тушунилиши мумкинлиги қайд этилган.
Ҳукмда мазкур иш келгусида бўладиган ҳаракатларга ўрнак эмаслиги ва жиноий ҳаракатлар белгиларини ўз ичига олган ҳар бир ҳолат алоҳида кўрилиши кераклиги таъкидланган.
Хабарда қайд этилишича, мазкур турдаги буюмлар илк маротаба 2015 йилда Дрезденда бўлиб ўтган Пегида исломга қарши ҳаракат намойишларида пайдо бўлган.
Сиртмоқларга «Ангела учун олиб қўйилган», «Зигмар учун олиб қўйилган» сўзлари ёзилган тахтачалар ёпиштирилган эди. Ҳозирги вақтда мазкур буюмлар сувенир тариқасида 15 евродан сотилмоқда.
Изоҳ (0)