Россиялик космонавт Сергей Рязанский Орол денгизининг коинотдан олинган суратларини Facebook саҳифасида эълон қилди.
«Кўпчилик мендан Орол денгизини суратга туширишни сўради. Яқинда Орол камерам объективига тушиб қолди, аниқроғи ундан қолган кўриниш...Ахир, у қурий бошлагунга қадар катталиги бўйича дунёдаги тўртинчи кўл ҳисобланарди!», — деб ёзди космонавт.
Аввалроқ, Сергей Рязанский Тошкент шаҳрининг коинотдан олинган суратлари билан бўлишган эди.
Изоҳ (0)