• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +44°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонлик аёл муваффақияти тарихи: Даромади 5 млрд доллардан ортиқ глобал компания бош ижрочи директорлигигача бўлган йўл

    Forbes Bureau Veritas глобал компанияси биринчи аёл ижрочи директори, асли ўзбекистонлик Наталья Шуман ҳақида ҳикоя қилади.

    Фото: Прнеwсwире

    Фото: Прнеwсwире

    Наталья Шуман таълим олиш учун она юрти Ўзбекистонни тарк этганда 16 ёшда эди. У дунёга келган пайтда Совет Иттифоқининг бир қисми бўлган Ўзбекистон дунёнинг қолган мамлакатлари учун ёпиқ эди. Бироқ Наталья Хитой ва Ҳиндистон таъсирида турли хил иммигрантлар жамияти бўлган пойтахт Тошкентда дунёга келди. Аҳоли турли қатламларининг кишиларга бундай таъсири Натальяда ўзига хос таассурот уйғотган. У дунёнинг кўпроқ қисмини кўриш учун Ўзбекистонни тарк этишни истаётганлигини англаб етди.

    Охирги интервьюларидан бирида Натаьля Собиқ Иттифоқда касб фаолиятида илгарилашнинг фақат икки йўли: муҳандис ёки иқтисодчи бўлиш эканлигини ҳикоя қилади. Наталья Санкт-Петербург университетида халқаро иқтисодий алоқалар ва молияни ўрганишга қарор қилди.

    Бир неча ўн йил олдинга назар ташласак, Наталья Шимолий Америкадаги синовлар, текширишлар ўтказиш ва саноатни сертификатлаштириш соҳасида дунёвий етакчи, даромади 5 миллиард доллардан ортиқ бўлган Bureau Veritas’да биринчи аёл директор. Forbes журналисти Бонни Маркус унинг ғаройиб саёҳати ҳақида кўпроқ нарса билиб олишга қарор қилди.

    Фото: Forbes

    Фото: Forbes

    Бонни Маркус: Ўзбекистонда аёл киши сифатида касбга эга бўлишингиз қўллаб-қувватланганми?

    Наталья Шуман: Оиламиз ўртача даромадга эга бўлган оила эди. Отам учувчи, онам эса ўқитувчи эди. Улар ҳар доим карьерамни давом эттиришга ундаган. Совет Иттифоқида қиз болалар уйда ўтириш, оиласи ва турмуш ўртоқларига ғамхўрлик қилишга ундалган. Бироқ бизнинг оиламизда карьерам бўлмаслиги ҳеч кимнинг хаёлига келмаган.

    — Демак, сизни оилангиз даъват қилган?

    — Ҳа, шундай. Онам нимададир устунликка эришишга эътибор қаратишни таъкидлар эди. У ҳар доим менга: «Уйга вазифангизни бажаришга қанча вақт кетиши муҳим эмас. Асосийси — натижа. Муҳими, ажойиб натижалар кўрсатишингиз керак», — дер эди. Бу ҳаёт йўлимда ёрдам берган деб ўйлайман. Ёшлигимда бажаришга киришган ҳар бир ишда, шунингдек, раҳбар сифатидаги карьерамда ишни аъло даражада бажаришни истардим.

    Шуман ўқишни аълога тугатди ва банкирликни танлади, бироқ банк соҳасидаги битта стажировкадан сўнг, буни ўзи учун зерикарли деб қарор қилди ва рекрутинг саноатига ўтиб кетди.

    Шуман: Ишни жуда кичик стартапдан бошладим. У Санкт-Петербургдаги биринчи рекрутинг агентлиги бўлиб, уни икки америкалик ёш аёл бошқарар эди. Дастлаб уларга маъмур сифатида қўшилдим. Уларга россиялик номзодларни жалб қилишга кўмаклашдим. Ўшанда талаба бўлганлигим учун маош мени қизиқтирмас эди. Бироқ мазкур икки аёл туфайли Америка маданияти ҳақида яхши таассуротга эга бўлдим. Президент Путин ўшанда Санкт-Петербург мэри эди ва у бизнинг рекрутинг бўйича лицензиямизни имзолади. Уч-тўрт йилдан сўнг, жуда омадли фирмага айланганимизда россиялик мутахассисларни қабул қилишда кўмаклашиш учун кўплаб жуда йирик чет эл компанияларини жалб қилдик. Биз жуда машҳур бўлиб кетдик ва Kelly Services эътиборини тортдик. 1997 йилда улар фирмамизни харид қилди.

    Kelly Services компанияда қолиш-қолмаслигимни сўради, компания қиймати мен учун шунчалик жозибали эдики, унда қолишга қарор қилдим. Улар Москвага боришимни ва у ерда офис очишга кўмаклашишимни сўрашди. Кейин Лондонга, ундан кейин Нью-Йоркка келишимни сўрашди. Бу жуда мароқли эди. Ўша пайтда ёлғиз эдим ва бу қийинчилик туғдирмасди. Ишим уларда яхши таассурот уйғотди ва имкониятлар келишда давом этди. Эҳтимол энг диққатга сазовори 2001 йилда Қўшма Штатларга кўчишим бўлди. Улар учун Нью-Йоркда стартап офис очдим.

    Маркус: Маданият борасидаги қийинчиликлар катта бўлган бўлса керак.

    Шуман: Мутлақо ҳақсиз. Нью-Йоркка кўчиб ўтганимда жуда ва жуда қийналганман. Қўшимча таълим олишим кераклигини тушуниб етганман. Kelly Services Колумбия университетидаги Executive MBA дастурига қўшилишимга рухсат берган.

    Бу дастурга 20 ой қатнадим ва бу дунёқарашим, тўғрисини айтганда ҳаётимни ҳам бутунлай ўзгартирди. У менга бизнеснинг турли қисмлари; бизнесни қандай юритиш, етакчилик нима эканлиги, нима учун бу ерда эканлигимиз ва бу ҳаётда нимага эришишга уринаётганлигимизни кўрсатди.

    Kelly Services’нинг муаммоларини унчалик кўп ўйламасдан ҳал қилганлигим карьерамнинг бошланғич босқичида менга ёрдам берганлигини тушундим.

    Маркус: Муваффақиятларингизга нима сабаб бўлди?

    Шуман: Мақсадларим. Нега шу ерда эканлигим. Нега дунёга келганлигим. Дунёга таъсир қилиш учун нима қила оламан. Булар ҳақиқатан катта етакловчилар ҳисобланади.

    Маркус: Карьерани ривожлантириш ва ўсиш учун бошқа аёлларга энг яхши тавсиянгиз.

    Шуман: Мен учун бу «Кўникиб қолманг». «Муваффақиятга эришгансиз, бироқ эртага мен учун нима қила оласиз?»

    Ҳар бир бизнес ўзингиз кутганингиздан кўпроқ нарсага эришишингизни истайди. Ўзингизни танқид қилувчи линзага эга бўлиб, доим ўзингизни баҳолаб боришингиз керак деб ҳисоблайман. Шу тонгда бюджет йиғилишимиз бўлиб ўтди. Уч соат давом этди, жуда кўп саволлар муҳокама қилинди. Йиғилиш сўнгида бошлиғим «Ўз ролингизни қабул қилганлигингиз ва шу лавозимда эканлигингиздан жуда бахтиёрман. Охирги олти ойдаги муваффақиятингиздан жуда мамнунман», деди. Албатта, буларни эшитиш жуда ёқимли эди. Бу менинг жамоам, бутун офис, 20 киши, телефон ва видео кўз ўнгида эди. Бироқ йиғилишдан қайтаётиб, бошқа учрашувга бора туриб, «Бундан яхшироқ нима қила оламан? Нима яхши кетмаяпти ва янаги сафар қандай яхшилай оламан?» деб ўйлай бошладим.

    Маркус: Аёл эканлигингиз сизни ортга тортиб турганлигини ҳис қилганмисиз?

    Шуман: Бу мени ортга тортиб турганлигини ҳеч қачон ҳис қилмаганман. Чунки бу ўзингизни қандай тутишингиз ва қандай позицияда эканлигингизга боғлиқ. Ҳуқуқ? Ҳар доим ўзимни тенг ҳуқуқли деб ҳисоблайман. Нима учун бирор нарса фақат эркаклар учун ёки фақат аёллар учун бўлиши керак, бу адолатсизлик. Фикримча, ҳамма учун адолатли имконият бўлиши лозим. Мен жуда ишбилармон ва прагматик одамман. Аёллар учун касбий илгарилашда ҳамон тўсиқлар борлигини тушунаман. Бироқ ҳеч қачон уларга дуч келмаганлигим сабабли омадим чопган деб ўйлайман.

    29.11.2017, 09:31   Изоҳ (0)   47178
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Жиҳоз-Вентиляция» корхонаси ҳаво-иситиш ва электр иситгиш қурилмаларини ишлаб чиқармоқда

    29.11.2017, 09:00

    Ўзбекистон касаба уюшмалари делегацияси Қирғизистонда бўлди

    28.11.2017, 23:44

    Ўзбекистоннинг янги элчиси Германия президентига ишонч ёрлиқларини топширди

    28.11.2017, 22:54

    Тошкент шаҳрида «Ҳизб ут-Таҳрир» аъзолари қўлга олинди

    28.11.2017, 22:07

    Ҳукуматдаги ўзгаришлар, Аҳмадбойнинг судланган шогирди, ўзбекистонлик сухандонни тақдирлаган Путин ва куннинг бошқа муҳим хабарлари

    28.11.2017, 21:23

    Ҳукуматда тайинловлар ва ўзгаришлар куни. Асосий маълумотлар

    28.11.2017, 21:08
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади

     

    Тавсия этамиз

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Оддий қозонда тайёрланган крем: косметика соҳасида инқилоб қилган Эсте Лаудер ким бўлган?

    Шоу-бизнес | 4 июл, 13:09

    “Ливерпуль” Жотанинг 20-рақамини абадий музлатиб қўйди

    Спорт | 4 июл, 12:46

    “Россия Украина уруши мақсадларидан чекинмайди” — Путин

    Дунё | 4 июл, 12:34

    Instagram: Дилноз Ҳакимованинг қиёфадоши топилди, Севара Назархон табиатни асрашга чорлади, Тошкентдаги тадбирда хорижлик машҳурлар жамланди

    Маданият | 4 июл, 12:28

    Таиландда янги муваққат бош вазир тайинланди

    Дунё | 4 июл, 12:12

    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди

    Реклама | 4 июл, 12:00

    Бир гуруҳ ўқитувчилар Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигини судга берди

    Ўзбекистон | 4 июл, 11:59
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.