«Қора жума» савдоси энг юқори натижаларига эришгани сабаб Amazon асосчиси ва бош директори Жефф Безоснинг бойлиги 100 миллиард доллардан ошди. Бу ҳақда Bloomberg’га таяниб, «Интерфакс» хабар берди.
Инвесторларнинг оптимизми сабаб компания акциялари 2 фоиздан ортиқроққа қимматлашди, Безоснинг бойлиги эса 2,4 миллиард долларга ортиб, 100,3 миллиард долларни ташкил этди. Таъкидланишича, бу сафарги «қора жума»да онлайн майдончалар савдоси ўтган йилгига нисбатан 18,4 фоизга юқорилаган.
Ўтган йилда Amazon асосчиси 32,6 миллиард долларга бойиган эди, Bloomberg рейтинги бўйича ҳеч қайси миллиардер бу каби натижага эришмаган. Шунингдек, у 1999 йилдан буён бойлиги 100 миллиард доллардан ортган биринчи одамга айланди; унга қадар ушбу «маррани» Microsoft асосчиси Билл Гейтс забт этган.
Изоҳ (0)