Жанубий Курилдаги маёқ қаровчиси айиқ ҳужумидан ҳалок бўлди. Бу ҳақда Россиянинг Сахалин вилояти ўрмон ва ов хўжалиги вазирлиги вакили маълум қилди, дея хабар беради «Газета.ru».
«24 ноябрь, жума куни маёқ ходимининг жасади топилди. Ўша атрофда айиқ ҳам аниқланди ва отиб ташланди. Қидирув гуруҳи ҳали қайтгани йўқ, барча тафсилотларни тўлиқ билмаймиз. Бироқ эркак шу айиқ ҳужумидан ҳалок бўлганини тахмин қиляпмиз», — деди вазирлик вакили.
Кунашир оролининг Ловцов бурнидаги маёқнинг 52 ёшли қаровчиси 19 ноябрда йўқолганди. У ўша куни радионавигация станциясидан маёқ томон йўл олган, бироқ белгиланган вақт алоқага чиқмаган. Унинг ғойиб бўлгани ҳақида турмуш ўртоғи хабар берди.
Изоҳ (0)