General Motors собиқ вице-президенти Боб Лутц CNBC телеканалига берган интервьюсида Tesla зарар келтирадиган корхона эканлигини, ва у 2019 йилгача яшаши амри маҳол эканлигини айтди, деб ёзади «Мотор».
Шунингдек, Лутц компанияда ҳеч қанақа «сирли қайла» йўқлигини, у бошқа ишлаб чиқарувчилар каби литий-ионли аккумуляторларни ишлатишини таъкидлади.
Semi шатакчиси ва янги авлод Roadster икки эшикли автомобили тақдимоти — қўшимча молиявий ресурсларни жалб қилишга уринишдан бошқа нарса эмас, деб ҳисоблайди Лутц. Компания капиталини тезкорлик билан сарфлаётгани у 2019 йилгача яшамаслиги сабабларидан биридир.
Бошқа сабаблар сифатида топ-менежер Model 3 ни ишлаб чиқаришдаги кечикишлар, Model S ва Model X савдоси суръатларининг секинлашиши, шунингдек, Tesla жорий йилнинг учинчи чорагида намоён қилган рекорд даражадаги зарарни айтиб ўтди.
Изоҳ (0)