Германия автомобиль ишлаб чиқарувчилари 1980—90 йилларда машинанинг йўловчи ўтирадиган томонида жойлашган ён ойналарни кичикроқ ўлчамда ишлаб чиқаришни йўлга қўйган. Mercedes-Benz, BMW ва Audi бу каби усулдан фойдаланган. Бунга сабаб иқтисодий тежамкорлик эмас. «ПопМеч» бунинг сабабига ойдинлик киритди.
Маълум бўлишича, Европа кўчалари, айниқса эски шаҳарларидаги даҳаларнинг кўчалари кўпинча жуда тор бўлган ва у ерга кирган автомобиль кўп жойни эгаллаб қўйган. Шунда немислар автомобилнинг йўловчи ўтирадиган қисмида жойлашган ён ойналар кузовдан ташқарига чиқмаслигини ҳамда ҳайдовчига ён томони билан деворга иложи борича яқинроқ ҳаракатлана олишига ёрдам берувчи ечимни ўйлаб топган.
Агарда кўчада тротуар бўлса, ўнг тарафга ўрнатилган кичик ўлчамдаги ойна пиёдаларнинг машинага тасодифан урилиб кетиш хавфини камайтирган. Шундай қилиб бу турдаги ён ойналар 1980-90 йилларда немис автомобилсозлари томонидан ишлаб чиқарилган. Кейинчалик эса корпусга шарлар ўрнатилган, бу эса зарур вақтда ён ойнани ёпиб қўйишга ёрдам беради.
Изоҳ (0)