Режиссёр Дурдона Тўлаганованинг «Ўғри» фильми ноябрь ойининг иккинчи ҳафтасида энг кўп томошабин тўплаган ўзбек фильми бўлди. Бу ҳақда, Алишер Навоий номидаги киносарой томонидан тақдим этилган маълумотларга асосланиб, журналист Феруз Муҳаммад маълум қилди.
Ноябрь ойининг иккинчи ҳафтаси кинорейтингида «Ўғри» фильмидан кейинги ўринларни Отабек Мирзахоловнинг «Лаббай раис», Мирмақсуд Охуновнинг «Ада эмас, дада», Азамат Ахроровнинг «Қайсаргинам 2», Имтияз Алининг «Муҳаббат ёш танламас» фильмлари банд этган.
Шунингдек, ҳозирда Алишер Навоий номли киносаройда «Кулба», «Дайди», «Армон» каби фильмлар намойиши давом этмоқда.
6 ноябрь— 12 ноябрь оралиғида энг кўп томошабин тўплаган ўзбек фильмлари
1-ўрин. «Ўғри» (мелодрама)Режиссёр – Дурдона Тўлаганова2-ўрин. «Лаббай раис» (комедия)Режиссёр – Отабек Мирзахолов
3-ўрин. «Ада эмас, дада» (комедия)Режиссёр – Мирмақсуд Охунов
4-ўрин. «Қайсаргинам 2» (комедия)Режиссёр – Азамат Ахроров
5-ўрин. «Муҳаббат ёш танламас» (комедия)Режиссёр – Имтияз Али
Изоҳ (0)