Олмазор туман ИИБ ҲПБ профилактика инспекторлари томонидан танишини шиша бокал билан уриб, тан-жароҳати етказган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси хабар берди.
11 ноябрь куни соат 22:00 да, А.Дониш кўчасида жойлашган «Тошкент» ресторанида 1988 йилда туғилган А.А ўзаро жанжал оқибатида 1991 йилда туғилган С.Ани қўлидаги шиша бокал билан уриб, тан жароҳати етказганлиги аниқланиб ушланди.
Натижада С.А «кўз олма бутунлиги бузилиши, чап ёноқ суяги синиши, чап қош, чап ёноқ ва пешона соҳаси эзилиб-йиртилган жароҳати, юз териси кўплаб шилинган жароҳати, мастлик ҳолати» ташхиси билан касалхонага ётқизилган. Бокал далилий ашё сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро А.Ага нисбатан Олмазор туман ИИБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 104-моддаси 1-қисми(қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилди.
Изоҳ (0)