Хитойдаги энг йирик электрон савдо платформаси — Alibaba’да 11 ноябрь — Бўйдоқлар кунида сотувлар ҳажми 168,3 миллиард юанни (25,4 миллиард доллар) ташкил қилди. Бу куни бутун Хитой бўйлаб кенг миқёсли сотувлар уюштирилади, деб хабар беради «ТАСС».
24 соат ичида 812 миллион буюртмага хизмат кўрсатилди. Бу ўтган йилги кўрсаткичдан 23 фоизга кўпроқдир.
10 миллионга яқин буюртма дастлабки тўрт соат ичида берилди, буюртмасини биринчи бўлиб олган чет эллик харидор.
Сотувларда 206 мамлакатнинг 140 минг бренди иштирок этди.
Изоҳ (0)