« – Барча бўғиндаги раҳбарлар, айниқса, жойлардаги ҳокимлар ва мансабдорларни огоҳлантириб айтмоқчиман: тадбиркорга мадад бериш ўрнига унинг йўлига тўсиқ қўйиш – бу Президент сиёсатига қарши чиқиш, деб баҳоланади ва шунга яраша чора кўрилади, – деди Президент Шавкат Мирзиёев халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида сўзлаган нутқида.
– Барчамиз бир ҳақиқатни тушуниб олишимиз шарт: тадбиркорлик ва ишбилармонлик хусусиятлари аввало ёшларга хос фазилат ҳисобланади. Демак, тадбиркорликка йўл очиш – авваламбор ёшларга, келажакка йўл очиш демакдир.
Қайси раҳбар шуни тўғри тушунса, албатта у бошқараётган тармоқда, ҳудудда самара, натижа бўлади. Ким буни тушунмаса, яхшиси, у ўз ўрнини бўшатиб қўйгани маъқул. Чунки нафақат ёшлар, балки замон ҳам энди бундай раҳбарларни қабул қилмайди», – деди давлат раҳбари.
Изоҳ (0)