Шавкат Мирзиёев Самарқандга ташрифи чоғида замонавий лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан туркиялик ишбилармонлар билан суҳбатлашди, деб ёзади ЎзА.
Лойиҳалар билан танишув чоғида Президент қишлоқ хўжалигида янги тармоқ – ёнғоқ етиштиришни кўпайтириш, бу борада илғор хорижий тажрибани ўрганган ҳолда ўзимизга хос боғдорчилик маданиятини шакллантириш, бугунги кунда дунё бозорида талаб юқори бўлган ёнғоқ маҳсулотлари экспортини ривожлантириш чораларини кўриш бўйича топшириқлар берди.
Шунингдек, Самарқанд вилоятида чорвачилик, балиқчилик ва бошқа тармоқларда истиқболли лойиҳаларни белгиланган муддатларда амалга ошириш масалалари атрофлича муҳокама этилди.
Изоҳ (0)