Колумбияда мамлакат тарихидаги энг йирик наркотиклар туркуми — 12 тонна кокаин мусодара этилди. Бу ҳақда президент Хуан Мануэль Сантос маълум қилди, дея хабар беради «Газета.ru».
Операцияда 400га яқин ҳуқуқ-тартибот ходими иштирок этди. Наркотиклар мамлакат шимолидаги банан фермаларида яшириб қўйилганди. Улар «Кўрфаз клани» жиноий гуруҳига тегишли бўлгани билдирилмоқда.
Кокаинни мусодара этиш бўйича операция якунлангандан сўнг воқеа жойига президент Сантос келди. У мазкур наркотикларни бир операция давомида мусодора қилинган энг катта туркум деб атади.
Изоҳ (0)