Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ва Банк-молия академияси ҳамкорлигида «Инвестициявий ва бизнес муҳитни яхшилаш — Ўзбекистонда жадал иқтисодий ўсишни таъминлашнинг муҳим шарти» мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда партия матбуот хизмати.
Тадбирда сўзга чиққан Тошкент молия институти ректори Низомиддин Ҳайдаров Ўзбекистон ўзининг географик жойлашуви билан хорижий инвесторлар учун кўп ҳам қулай эмаслиги, шу сабаб мамлакатда чет эллик инвестор бошқа жойдагидан бир неча карра кўпроқ фойда олиши мумкин бўлган шароитларни яратиш лозимлиги ҳақида фикр билдирди.
Изоҳ (0)