• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login

    Суратларда қолган Тошкент. Сақланиб қолмаган қизиқарли иншоотлар (фотожамланма)

    «Kommersant.uz» Тошкентдаги эътиборга лойиқ бўлган, лекин бузиб юборилган ўнта иншоотдан иборат тарихий фотожамланмани тақдим этди. Пойтахтнинг тарихий қиёфаси ҳақида «Қадимий Тошкент» архив фотосуратлари лойиҳаси билан ҳамкорликда ҳикоя қилинди.

    1. Фабрика-ошхона

    Семён Фридлянд сурати, 1934 йил

    Фабрика-ошхона 1934 йилда қурилган. Кейинроқ у Ленин номидаги радиолампа заводи («Фотон») корпусларидан бирига айланди. 2013 йилда бузиб ташланган. Унинг ўрнида ҳозир «Ўзавтосаноат» бош офиси жойлашган.

    Фабрика-ошхона – инқилоб даври конструктив меъморчилигининг ёрқин намунаси бўлиб, ёш совет давлати услубияти ва мафкурасини ўзида яққол намойиш этарди. Панорамали деразалар, кенг, аниқ шакл ва амалий, оптимал ҳисобланган режалаштириш минимум вақт ичида максимал даражада кўп ишчиларга хизмат кўрсатиш имконини берган. Фабрика-ошхоналар 1920 йилларда бутун мамлакат бўйлаб қурилган – коммунизм қурувчилари назарида, инсонлар қимматли вақтлари ва кучларини уйда таом тайёрлашга ишлатмасликлари керак эди (бу ғоя яшаш жойига ҳам таъсир кўрсатган – айнан шу сабабли совет даври уйларида ошхоналарга шунчалик кам жой ажратилган). Ҳаёт бу ғоя сафсата эканлигини кўрсатди, лекин бинонинг ўзи тарихимиздан ўрин эгаллади.

    Фото: Домиан Барма, 2009 йил

    2. «Ватан» кинотеатри

    «Ватан» кинотеатри кираверишидаги қизлар. Макс Пенсон сурати. 1959 йилда «Ватан» кинотеатри, «Зодчество Узбекистана» китобидан олинган сурат.

    1937–1940 йилларда қурилган «Ватан» кинотеатри (ўша пайтларда у «Родина» деб ҳам юритиларди) – Сталин даври меъморчилигининг ажойиб намунаси. Ойнаванд фасадли кенг кўламли монументал бино ўзбек ёғоч ўймакорлиги нақшларини эсга солувчи устунлар билан безатилган. Афсуски, 1966 йилги зилзилада кинотеатр биноси кучли зарар етди. Уни бузиб ташлаб, ўрнида Ҳамза номидаги театр (ҳозирги Ўзбек миллий академик драма театри) қуришга қарор қилинди.

    3. Ўқитувчилар семинарияси

    Фото: Станислав Магай, 2009 йил

    Энг сўнгги ва шу сабабли, энг ачинарли йўқотиш – Тошкент ўқитувчилар семинарияси қошидаги часовня – кичик черков биноси бўлди. Семинария  1887 йилда Константин хиёбони (ҳозирги Амир Темур хиёбони) ёнида барпо этилган. 1917 йил инқилобидан кейин семинария Ўлка ўзбек эркаклар маориф институтига ўзгартирилди. Кейинроқ бино бузиб ташланди.

    1930 йилларда черков ёпилди, гумбазлари бузилди, бироқ бинонинг ўзидан турли мақсадларда ишлатишда давом этилди. 1990 йилларда у ерда банк офиси жойлашди. 2009 йил 18–21 ноябрда черков биноси буткул бузилди.

    4. Жоме масжиди

    Бош жоме масжиди 1451 йилда Шайх Убайдуллоҳ Хўжа Аҳрор валий маблағлари эвазига бунёд этилган. Масжид 1868 йилдаги зилзилада вайрон бўлган, 1882 йилда қайта тикланган биноси 1966 йилги зилзилада кучли зарар кўради ва 1997 йилда бутунлай бузиб ташланади. 2003 йилда барпо этилган янги жоме масжид аввалгисидан мутлақо ўзгача кўринишга эга.

    Мажъам мадрасаси

    Эски шаҳар ва масжид

    5. Ҳаммом

    Тошкентдаги миллий ҳаммом 1974 йилда қурилган Чорсу ҳаммоми – бу совет меъморларининг замонавий меъморчилик ва муҳандислик ечимларини ўзбек тасвирий анъаналари ва маҳаллий ҳаёт турзи билан уйғунлаштиришга уринишларидан биридир. Моҳиятан анъанавий шарқона ҳаммом ташқи кўринишидан Бобил зиккуратларини ёдга соларди, лекин кўплаб ноёб замонавий ечимлар асосида қурилганди. 2000 йилларда ҳаммом ўз ўрнини янгича ҳаётга бўшатиб берди – унинг ўрнига кўп қаватли автоқўналға қурилди.

    Ташқи кўриниш

    Ҳаммом. Тарх

    6. Спасо-Преображенск собори

    Тошкентдаги Спасо-Преображенск собори, шимоли-ғарбдан кўриниши, 1908 йил.

    Тошкентда инқилобдан олдинги даврда қурилган православ черковларидан бизнинг кунларимизгача фақат биттаси – Боткин қабристонидаги Александр Невский черкови сақланиб қолган. 1920–30 йиллардаги қатағон дарвида Сергиев черкови, Благовешенск ибодатхонаси бузиб ташланди. Тошкентдаги биринчи Иосиф-Георгиев черкови қолдиқлари 1990 йилда олиб ташланди.

    Тошкентдаги Рус собори. Фото: Уильям Захтлебен. 1891 йил 22 ноябрь

    7. Сув минораси

    Сув минораси. Фото: Станислав Магай. 2015 йил

    ХХ аср бошларида темир йўл эҳтиёжлари учун меъмор Г.М.Сваричевский томонидан қурилган минора кўп йиллардан буён ишлатилмай келинарди ва, афтидан, айнан шу сабабли шаҳар раҳбарияти 2017 йил сентябрида уни бузиб ташлашга қарор қилди. Ҳолбуки, миноранинг жозибали металл конструкцияси шаҳар ландшафтининг безаги сифатида сақлаб қолишга арзирди.

    Салор дарёси манзараси. Орқада – сув минораси. Откритка.

    8. Хотин масжиди

    1911 йил. Хотин масжиди. Эски шаҳар, Тошкент

    Хотин масжиди. Шайхонтоҳур мажмуаси ичидаги, Лангар ҳовузи бўйидаги қизил чойхона.

    Хотин масжиди ички кўриниши

    Ихчам, сербезак Хотин масжиди 1754 йилда қурилган бўлиб, 1932 йилда Эски шаҳардан Шайхонтоҳур мажмуаси ҳудудига кўчириб ўтказилган. 1967 йилда кутубхона сифатида ишлатилаётган масжид бузиб ташланди.

    9. Совнарком

    1931 йил, ЎзССР Совнарком биноси. Фото: Семён Фридлянд

    Совнаркомнинг жиддий, содда, зоҳидона улуғвор биноси 1931 йилда барпо этилган. Бино фасади, постаментлари ва трибунаси билан мавзолейни ёдга солувчи Ленин ҳайкали ва унинг қаршисидаги кенг майдон – булар бари Москвадаги Қизил майдоннинг Тошкентдаги аналоги бўлди. Қолаверса, у ҳам шундай номланар ва шаҳарда ўтадиган барча намойишларни қабул қиларди. 1948 йилда бу ерда Ҳукумат уйи қурилди. 2003 йилда Сенат қад ростлади.

    Кинооператор – иш устида. Қизил майдон, Тошкент, 1950-55 йиллар. Фото: Макс Пенсон

    10. Олой бозори

    2015 йил. Олой бозори. Фото: Станислав Магай

    Олой бозори бир неча асрлардан буён мавжуд, лекин машҳур қия устунли очиқ, кенг павильонлар фақат 1970 йилларда пайдо бўлди. 2016 йилда павильонларни бутунлай бузиб ташлашди. Афсус – замонавий темир-бетон конструкция остида жойлашган шарқона бозор шаҳарнинг энг фотожозибали ва ёдда қоларли масканларидан эди.

    1970 йиллар. Олой бозори. Номаълум муаллиф

    07.11.2017, 12:20   Изоҳ (0)   48959
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз



    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси



    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди

     

    Тавсия этамиз

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Мўйноқдаги кондан ҳам газ сизиб чиқди (видео)

    Ўзбекистон | 27 июл, 11:38

    Ўзбекистоннинг айрим жойларида ҳафта бошида ёмғир ёғиши мумкин

    Ўзбекистон | 27 июл, 11:25

    Тошкентдаги 59 та объектда қурилиш ишлари бутунлай тўхтатилиб, электр таъминотидан узилди

    Ўзбекистон | 27 июл, 10:50

    Ички ишлардан пенсияга чиққанлар пул эвазига ҳуқуқбузарликлар профилактикасига жалб этилади

    Ўзбекистон | 27 июл, 10:05

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    Дунё | 27 июл, 09:25

    Тошкентда 100 МВт қувватли электр энергиясини сақлаш тизими қурилади

    Ўзбекистон | 27 июл, 08:55

    АҚШ Украина дронларини сотиб олиш учун 30 млрд долларлик шартнома тузиши мумкин

    Дунё | 27 июл, 08:31
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.