Франциялик ҳимоячи Патрис Эвра Европа Лигаси тарихига кирди. Унга қадар ҳали ҳеч бир футболчи беллашув бошланмасидан турибоқ қизил карточка олиб улгурмаганди.
Европа Лигасининг 4-турини ўтказиш учун Португалияга — «Витория Гимарайнш» билан ўйин учун ташриф буюрган «Марсель» футболчилари майдон четида машғулот ўтказаётганди. Патрис Эвра жамоадошлари билан машғулот ўтаётган вақтда, айнан марселлик мухлислар тажрибали ҳимоячини тинимсиз ҳақоратлаб турган, деб ёзди «Чемпионат» L'Equipe журналистининг Twitter’даги фикрларига асосланиб.
#VSCOM un truc de fou s'est passé entre des supporters semble-t-il Marseillais et des joueurs dont Evra ! Ça a tapé ! @OM_Officiel #TeamOM pic.twitter.com/C9Cozns6X4
— Karim Attab (@karimattab1) November 2, 2017
Эвра ярим соатлар чамаси тишини-тишига қўйган. Кейин эса ҳақоратлаётган мухлислар орасидан ўзига энг яқинига югуриб буриб, оёғи билан фанатнинг бошига зарба берган. Ижтимоий тармоқларга жойланган видеода қолган фанатлар ҳам майдонга тушиб кетганини кўриш мумкин. Стадион стюартлари ва хавфсизлик ходимлари жанжал авжига чиқиб кетмаслигини таъминлай олган.
Беллашувни бошқариши керак бўлган венгриялик рефери Томаш Богнар кўп ўтмай Патрис Эврага қизил карточка кўрсатди. Бу тарихий воқеа сифатида қайд этилди. Марселлик футболчилардан яна бири Бубакар Камара 86-дақиқада қизил олди. Ўйин франциялик футболчиларнинг 0:1 ҳисобидаги мағлубияти билан якунига етди.
Изоҳ (0)