Тошкентдаги Жанубий темир йўл вокзалида реконструкция ишлари якуний босқичга чиқмоқда, деб хабар беради «Ўзбекистон 24».
Айни пайтда қурилиш-монтаж ишларининг 70 фоизи бажариб бўлинган. Таъмирлаш ишлари кутиш залида, касса ёнидаги вестибюлда ва платформаларда олиб борилмоқда. Бундан ташқари, муҳандислик тармоқлари, навигация ва йўловчиларни хабардор қилиш тизимлари модернизация қилинмоқда.
Изоҳ (0)