Қозоғистоннинг Атирау вилоятида 29 октябрь, якшанба куни кечқурун юз берган йўл-транспорт ҳодисасида 56 ёшли Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди, деб хабар беради «Казинформ».
«Атирау—Доссор трассасида оқибати ўлим билан якунланган йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. ‘ГАЗел’ни бошқариб кетаётган 70 ёшли ҳайдовчи пиёдани уриб юборган», — дейилади хабарда.
Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)