Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги делегация 30 октябрь куни Озарбайжонга етиб келди. Ҳайдар Алиев номидаги халқаро аэропортда меҳмонни Озарбайжон бош вазири Ёқуб Айюбов кутиб олди, деб хабар берди «Вести Кавказа».
Ташриф дастурига кўра, Арипов «Баку—Тбилиси—Карс» темир йўл йўналишининг очилиш маросимида иштирок этиши кутилмоқда.
Ушбу йўналишда Ўзбекистон учун Навоий—Туркманбоши—Боку—Тбилиси—Карс темир йўл транспорт коридорларидан фойдаланиш аҳамиятга эга. Бу темир йўллар Ўзбекистон, Туркманистон, Озарбайжон ва Грузияни Туркия тармоғи билан боғлайди ва Ўртаер денгизига Мерсин порти орқачи чиқишни таъминлаб беради.
Ҳозирги кунда Баку-Тбилиси-Карс темир йўлининг максимал қуввати йилига 17 миллион тоннани ташкил этади, коридорнинг эксплуатация босқичидаги кўрсаткичи йилига бир миллион йўловчи ва 6,5 миллион тонна юкни ўтказиш даражасига тенг бўлади.
Изоҳ (0)