Канадада ёнғин Гарри ва Дарлин Кэссидилар оиласига тегишли 40 та қадимий автомобиль, шунингдек, пикап, спорт ва суперкарлардан иборат коллекцияни йўқ қилди. Етказилган зарар 2,3 миллион Канада доллари атрофида (1,8 миллион доллар) баҳоланмоқда. Бу ҳақда Motor хабар бермоқда.
Ёнғин Британия Колумбияси провинциясидаги Лэнгли шаҳрида рўй берди. Кэссидилар автомобиллар коллекцияси учун махсус қурган ва майдони 790 квадрат метрдан иборат бино ёниб кетди.
Ўт ўчирувчилар воқеа жойига 45 дақиқадан сўнг етиб келди, бироқ автомобиллар ва бинони қутқариб қололмади.
Гарри Кэссидига кўра, автомобиллар ва бино суғурта қилинганди. Шу билан бирга, охирги 30 йил мобайнида тўпланган машиналар орасида ноёб ва тиклаб бўлмайдиган автомобиллар бўлган. Машиналар коллекцияси ёнғинда кули кўкка совурилишини у фарзандини йўқотишга тенглаштирди.
Изоҳ (0)