Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрининг Кичик халқа йўли ва Фарғона йўли кўчалари кесишган жойда қурилган йўл ўтказгични бориб кўрди, дея хабар бермоқда ЎзА.
Президент 25 март куни бу ерда бўлиб, йўл ўтказгични реконструкция қилиш ва унинг бир қисмини янгидан қуриш бўйича топшириқлар берган эди. Октябрь ойида янгиланган кўприк фойдаланишга топширилди.
Йўл ўтказгичнинг эни 30, узунлиги 346 метр бўлган қисми реконструкция қилинди. Eni 22, узунлиги 281 метр бўлган қисми янгидан барпо этилди. Икки томонида пиёдалар йўлакчалари қурилди.
Шавкат Мирзиёев ушбу йўл ўтказгич одамларга қанчалик манзур бўлгани, транспорт ҳаракати ва хавфсизлигига қандай таъсир кўрсатгани билан қизиқди. Бундай кўприкларни Тошкентнинг бошқа жойларида ҳам қуриш, бунда аввало, хавфсизлик талабларига риоя этиш зарурлигини таъкидлади.
Кўприк атрофини ободонлаштириш, Тошкент қиёфасига мос замонавий бинолар қуриш бўйича кўрсатмалар берди. Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида кўприксозлик бўйича кадрлар тайёрлаш масаласига эътибор қаратилди.
Изоҳ (0)