Япониянинг Nissan автомобиль компанияси Токиодаги халқаро автосалонда электромобиллар учун махсус ишлаб чиқарилган Cаntо овозли тизимини намойиш этди. Видеотақдимот марканинг YouTube’даги расмий каналига жойлаштирилди.
Соатига 20 километрдан тезроқ ҳаракатланганида Cаntо (лотинчада «мен куйлайман») пиёдаларни транспорт воситаси келаётгани ҳақида огоҳлантирувчи мусиқий овоз чиқара бошлайди. Тезлик ошган сари овоз ҳам кўратилади.
Электр двигатель деярли шовқинсиз ишлагани сабаб йўл ҳаракатининг бошқа иштирокчиларига хавф туғдириши мумкин. Nissan’нинг муҳандислари Cantо тизими орқали ушбу муаммони ҳал қилиш ниятида.
Изоҳ (0)