Meizu компаниясининг катта вице-президенти Жеффри Янг ўтган ҳафтада янги қурилма ҳақида маълумотлар кейинги йилнинг баҳори пайдо бўлишини маълум қилганди. Бироқ тармоқларда янги Meizu смартфонининг янги сурати пайдо бўлди. Моделнинг номи келтирилмаган, деб хабар берди «Hi-tech.mail.ru».
Янги қурилма Meizu МХ7 номи билан аталиши эҳтимолдан ҳоли эмас. Миш-мишларга кўра, қурилма 5,7 дюймли 2560х1440 пикселли Quad HD дисплейи билан жиҳозланади. Асосий камераси 21 мегапикселл, фронтал камераси эса 5 мегапикселлни ташкил этади. Шунингдек, қурилмаган MediaTek Helio P30 процессори ўрнатилади.
Суратдан келиб чиққан ҳолда смартфон корпуси металлдан ишланишини тахмин қилиш мумкин. Экран учта томондан ингичка ҳошиялар билан чегараланган, шунингдек, олд панелига mBack тугмаси ҳам ўрнатилган.
Изоҳ (0)