Аввал маълум қилинганидек, ҳафта ўртасига келиб, Ўзбекистонда об-ҳаво кескин бузилишни бошлади: баъзи ҳудудларда 17 октябрь куни туш пайтида кучли шамол бошланди, кечқурунга келиб, ёмғир қуйиб берди ва ҳаво совиб кетди, деб ёзади «Nuz.uz».
Бухороликлар кучли шамол баланд бино томини учириб кетганига гувоҳ бўлди. Ҳодиса видеоси ўша куниёқ ижтимоий тармоқларда пайдо бўлди.
Кечки пайт довул Тошкентга ҳам етиб келди. Натижада ўнлаб синган ойналар, қулаган дарахтлар ва пачоқ бўлган машиналар кузатилди.
Изоҳ (0)