• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12705.79
    • RUB159.2
    • EUR14704.41
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Green Card лотереяси ҳақидаги мифлар

    Кўпчилик учун АҚШга йўл очган лотерея атрофида бир қатор ёлғон тасаввурлар мавжуд. Ёлғон маълумотлар туфайли кишилар ғолиб бўлиш имкониятини қўлдан бой беради. «Голос Америки» нашри Америка визасини қўлга киритиш йўналишида тўғри қадам ташлашга ёрдам берувчи фактларни тўплади, деб ёзади ForumDaily.

    Фото: Depositphotos

    Фото: Depositphotos
    1. Лотерея «Яшил карта» деб номланади
    «Яшил карта» (green card) лотереясида иштирок этиш учун гўёки ариза бериш мумкин бўлган турли сайтлар кишиларни тез-тез янглиштиради. Унинг ҳақиқий номланиши — Diversity Visa Lottery (DV Lottery) бўлиб, иммигрантлар учун визалар лотереяси ёки диверсификацион лотерея деб таржима қилинади. Расмий ариза бериш мумкин бўлган интернетдаги ягона жой — бу Америка ҳукумати сайти https://www.dvlottery.state.gov /.
    1. Лотереяда «Яшил карта» ўйналади
    Лотерея ғолиби сифатида АҚШ диверсификацион иммиграция визасини қўлга киритиш учун номзодга айланасиз. Зарур босқичлардан ўтганингиздан сўнг (энг муҳими — элчихонадаги суҳбатдан ўтиш) ушбу визани қўлга кирицангиз АҚШга келганингиздан кейингина доимий яшаш гувоҳномасини оласиз (айнан у одамлар орасида «яшил карта» деб аталади).
    1. Лотереяда ғолиб бўлишингиз АҚШ визасини қўлга киритишингизни кафолатлайди
    Виза олиш зарур ҳужжатларни йиғиш ва расмийлаштириш, шунингдек, Америка элчиси билан суҳбатдан ўтишни талаб қилади. Рўйхатдан ўтишда қоидалар бузилганлиги аниқланса, ариза дисквалификация қилиниши мумкин. Интервью давомида юзага келган қониқарсиз вазиятлар ҳам виза олишингизга тўсқинлик қилиши мумкин.

    Бундан ташқари, визалар дастурида иммигрантлар учун ҳар йили 50 минг виза ажратилади, танлаб олинган аризалар сони эса ҳар доим кўпроқ бўлади. Биринчи танланган 50 минг номзоднинг ҳаммаси ҳам виза учун мурожаат қилмаслиги мумкинлиги тахмин қилиниб, ғолиблар «заҳира» билан танланади. Бу эса визалар аризалари танлаб олинган барча номзодларга етмаслигини англатади.

    1. Иштирок этиш учун аризани почта орқали юбориш мумкин
    Аризалар фақат ҳукумат сайти https://www.dvlottery.state.gov / да онлайн-анкетани тўлдириш орқали қабул қилинади.
    1. Рўйхатдан исталган вақтда ўтиш мумкин
    Электрон тизим фойдаланувчилар рўйхатдан ўтиши учун очиқ бўлган махсус давр — октябрь бошидан ноябрь бошигача ажратилган.
    1. Лотереяда иштирок этиш учун ҳақ тўлаш лозим
    Лотереяда иштирок этиш мутлақо бепул. Харажатлар кейинроқ, бахтли чипта соҳибига айланганингиздан сўнг юзага келади. Жараённи давом эттиришга, яъни виза олиш учун ариза беришга қарор қилсангиз элчихона йиғимлари ва бошқа хизматлар учун ҳақ тўлаш керак бўлади.
    1. Ғолиблар маълум бир мезонлар бўйича танланади
    Ютуқли аризалар лотерея принципи бўйича компьютер томонидан тасодифий танланади. Бироқ визалар олтита географик ҳудуд ўртасида тақсимланади, ҳеч бир мамлакат умумий визалар сонининг 7 фоизидан ортиғига даъвогарлик қила олмайди. Бундан ташқари, лотереяда иштирок этишни истовчилар учун маълум бир талаблар ҳам мавжуд. Масалан, таълим олганликнинг минимал даражаси. Талабларга жавоб бермасангиз ариза дисквалификация қилинади.
    1. Аризачи аллақачон АҚШда бўлса, дастурда иштирок эта олмайди
    Аризачи АҚШда ҳам, бошқа мамлакатда ҳам бўлиб тургани ҳолда ариза киритиши мумкин. Туғилган жой ҳал қилувчи аҳамият касб этади. Аллақачон Қўшма Штатлар ҳудудида бўлган иштирокчилар ғолиб бўлган тақдирда жорий мақомини доимий яшаш мақомига ўзгартириши мумкин.
    1. Иштирок этиш учун фақат битта ариза бериш мумкин, барча бир хил имкониятга эга
    Бу унчалик тўғри эмас. Иммиграция қонуни ҳақиқатан ҳам ҳар бир давр мобайнида битта ариза беришга рухсат беради. Бироқ баъзи кишилар ғалаба қозонишнинг икки карра, ҳатто уч карра имкониятини қўлга киритади.

    Масалан, оила қурган бўлсангиз, эр ва хотиннинг ҳар бири алоҳида ариза бериши мумкин. Ҳар бир аризада турмуш ўртоғингизнинг маълумотларини ҳам киритасиз ва қай бирингиз ғолиб бўлсангиз ҳам ҳар иккалангиз виза олиш ҳуқуқини қўлга киритасиз. Фарзандлар билан боғлиқ вазият ҳам шунга ўхшаш — улар ота-онанинг ҳар бири аризасида кўрсатилиши мумкин (зарур).

    1. Ариза тўлдиришни «профессионаллар»га ишонган маъқул
    Бу масалада махсус агентликлар, фирма ёки индивидуал консултантларга мурожаат қилиб, кўпинча ўзингизга зиён қиласиз. Бунда қуйидаги хавфли жиҳатлар юзага келади:

    - аризадаги хатоликлар дисквалификация қилинишингизга олиб келади;

    - маълумотларингиздан келаси йилда ҳам фойдаланиш эҳтимоли. Агентлик сизнинг номингиздан кейинчалик ҳам ариза беришга қарор қилса, бироқ сиз бундан бехабар бўлсангиз, биттадан ортиқ ариза берганлик учун дисквалификация қилинишингиз мумкин. Бундан ташқари, фирма буни сизни хабардор қилмасдан амалга оширса, унинг вакиллари эскирган маълумотларни киритади, бу эса виза олиш имконини йўққа чиқаради;

    - фирмалар кўпинча рўйхатдан ўтгандан кейинги тасдиқловчи рақамни сир тутади. Усиз эса ғалаба қозонганлигингизни аниқлай олмаслигингиз ёки виза олиш жараёнини бошлай олмаслигингиз мумкин. Шу тариқа, агентликлар мижозларни ўз қоидаси бўйича ўйнашга мажбур қилади (аввал муҳокама қилинмаган молиявий мукофот талаб қилиш каби).

    1. Шахс ажрашишни режалаштираётган турмуш ўртоғи/рафиқаси ёки АҚШга бирга олиб кетишни режалаштирмаётган фарзандларини аризасида кўрсатмаслиги мумкин
    Аризани тўлдириш вақтида расмий никоҳда бўлсангиз турмуш ўртоғингиз/рафиқангиз маълумотларини тақдим этишингиз лозим. Шунингдек, аризага оила қурмаган 21 ёшгача бўлган фарзандларингизни киритишингиз лозим. Бу уларнинг сиз билан бирга яшаш-яшамаслигидан қатъий назар амалга оширилиши керак.

    Оила аъзоларингизни аризада санаб ўтганлигингиз уларнинг барчаси Америкага кетиши кераклигини англатмайди.

    1. Шахс бошқа турдаги АҚШ иммиграцион визаси учун мурожаат этган бўлса, лотереяда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлмайди.
    Йўқ, сиз ҳали ҳам рўйхатдан ўтиш ҳуқуқига эгасиз.
    1. Ғолиблар йил давомида бир марта аниқланади
    Баъзан АҚШ элчихонаси қўшимча ўйин ўтказади.
    1. Ютуқ ҳақидаги хабар оддий ёки электрон почта орқали келади
    Ютуқ ҳақида, қолаверса, танланмаганлигингиз ҳақидаги хабар ҳам фақат бир усул — ҳукумат сайти орқали маълум қилинади. Сайтга тегишли вақтда (одатда, 1 майдан кейин, рўйхатдан ўтгандан ярим йил ўтиб) кириб, шахсий маълумотларингизни (исм, шариф, туғилган йил ва кузда аризани расмийлаштириш чоғида берилган тасдиқловчи рақам) киритинг. Давлат департаменти лотерея натижалари ҳақида сизга шахсан маълум қилмайди. Буни мустақил билиб олишингизга тўғри келади.
    1. Лотереяда ғолиб бўлган одам АҚШда турар-жой ва иш билан таъминланади
    Йўқ. Сиз ҳеч қандай моддий ёки хизмат кўрсатиш кўмагини олмайсиз. Аксинча, лотерея ғолиби бўлсангиз, виза олишдан аввал АҚШда давлат қарамоғида бўлмаслигингизнинг исботини тақдим этишингиз керак.

    18.10.2017, 15:40   Изоҳ (0)   29250
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Покистоннинг Кветта шаҳридаги икки теракт оқибатида 8 киши ҳалок бўлди

    18.10.2017, 15:19

    Туркияда кўмир кони ўпирилиши оқибатида 7 киши ҳалок бўлди

    18.10.2017, 15:09

    АҚШ Давлат департаменти 6 давлат фуқароларига визалар беришни тиклади

    18.10.2017, 14:08

    Трамп Колумб ҳайкалларини бузиб ташламасликка чақирди

    18.10.2017, 13:47

    Пентагон: Сурия ва Ироқда 6,5 минг ИШИД жангариси қолмоқда

    18.10.2017, 13:25

    Қатар Саудия Арабистонини мамлакатда ҳокимиятни алмаштиришга уринишда айблади

    18.10.2017, 12:54
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    SAG 25 йиллиги муносабати билан Абу-Дабида ҳамкорлари учун бизнес тур ташкиллаштирди 


    Golden Houseъдан “Ўз Макон”: Тошкентдаги шаҳар ҳаётининг янги мезони


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди


    Way II Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда 


    Mobiuz ходимлари онкологик ва гематологик касалликлар билан курашаётган болаларга ёрдам кўрсатди


    President Tech Award: 1 000 000 долларлик соврин жамғармасига эга инновацион лойиҳалар миллий танлови бошланди


    InfinBANK AstraSend орқали халқаро пул ўтказмаларини йўлга қўймоқда


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 


    American University оф Technology: иккита магистрлик дипломи ва АҚШда ўқиш имконияти


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин

     

    Тавсия этамиз

    35 йилдан сўнг топилган сотқин – уруш пайтида немислар томонга ўтиб кетган аёл қандай фош бўлганди?

    14 июн, 17:20
    Audio Icon

    Исроил ва Эрон можароси: сабаблари, хронологияси, оқибатлари (фото, видео)

    14 июн, 16:36

    Ғазодаги аёл ва қизлар: Исроил қамали остида уларнинг ҳаёти қандай кечмоқда? (фото)

    13 июн, 08:31
    Audio Icon

    “Ҳоким уйингни экскаватор билан бузиб ташлайман деб пўписа қиляпти”, — Самарқандда уйи “снос”га тушганларга компенсация тўлаб берилмади

    11 июн, 20:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Ўзгидромет” ҳафта бошида қандай об-ҳаво бўлишини маълум қилди

    Ўзбекистон | 15 июн, 14:55

    Тошкентда Dynamic Tower қурилиши мумкин

    Ўзбекистон | 15 июн, 14:13

    Агуэро: “Роналду Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатини телевизорда кўраяпти”

    Спорт | 15 июн, 14:00

    Мисрдан гепатит C га қарши дори воситалари учинчи партияси Ўзбекистонга етиб келди

    Ўзбекистон | 15 июн, 12:52

    “Ливерпуль” икки ҳужумчисини 105 млн еврога пулламоқчи

    Спорт | 15 июн, 12:37

    Паркентда 3 нафар бола сувга чўкиб вафот этди

    Ўзбекистон | 15 июн, 11:48
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.