Москва полицияси ходимлари ўзбекистонлик сартарошни кўчада ўлдириб кетган қотилни ушлади. Бу ҳақда «MK.ru» хабар бермоқда.
Илгари хабар қилинганидек, соч турмаги баҳонасида жанжал кўтарган жиноятчи ўзбекистонлик 24 ёшли Достон Одилхоновни сих билан ўлдирган.
Қотилликда гумондор Киров туманида истиқомат қилувчи 26 ёшли Павел исмли шахс бўлиб, у муқаддам судланган.
Қотиллик акс этган видеони сартарошнинг Антон Беляков исмли мижози интернетга жойлаштирди. У 24 ёшли ўзбекистонликнинг профессионал сартарош бўлганини таъкидлаб ўтди.
Достон Одилхонов оиладаги ягона фарзанд эди. Россияда унинг қариндошлари йўқ эди. Достоннинг эски мижозлари унинг танасини юртига қайтариш учун пул тўпламоқда.
Изоҳ (0)