Халқаро валюта жамғармаси Ўзбекистоннинг 2017 ва 2018 йиллардаги ялпи ички маҳсулоти ўсиш суръатини йиллик 6 фоиз даражадаги прогнозини сақлаб қолди. Бу ҳақда жамғарманинг октябрь ойидаги «Жаҳон иқтисодиётининг тараққиёти истиқболлари» (World Economic Outlook) ҳисоботида маълум қилинди, деб ёзади UzDaily.
ХВЖ ҳисоботида қайд этилишича, Ўзбекистон инфляцияси 2016 йилдаги 8 фоиздан 2017 йилда 13 фоизга ошади. Инфляция ўсиши 2018 йилда 12,7 фоизни ташкил этади.
Жамғарма экспертлари Ўзбекистон тўлов балансининг жорий ҳисоб-китоб салдоси 2017 йилда 0,9 фоизни, 2018 йилда эса бу кўрсаткич 0,3 фоизни ташкил этишини прогноз қилади.
ХВЖнинг ҳисоботида таъкидлашича, Ўзбекистон ўтказилаётган валюта ислоҳоти туфайли инфляция босимини бошдан кечириши мумкин.
Изоҳ (0)