10 октябрь куни Давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор UZINFOCOM раҳбарларининг МДҲ давлатларида бизнесни ривожлантириш бўйича IBM минтақавий директори билан учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда UZINFOCOM вакиллари «Дарё»га маълум қилди.
Учрашувда рақамли трансформациялар соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик, молиявий сектор, таълим, тиббиёт, телекоммуникация ва бошқа соҳаларда IBM учун инновацион ечимларни жорий этиш масалалари муҳокама қилинди.
Бундан ташқари, сунъий интеллект соҳасида IBM (Watson) нинг ишланмаси тақдим этилди.
Учрашув якунида қўшма лойиҳаларни амалга оширишда ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш бўйича келишувга эришилди.
Изоҳ (0)