Apple’нинг бош дизайнери Жони Айв New Yorker TechFest конференцияси доирасида iPhone Х нинг яратилиш жараёни ҳақида гапириб берди. Бу ҳақда Fortune хабар қилди.
Айвнинг таъкидлашича, смартфоннинг яратилиши учун беш йил кетган. Яратувчиларда смартфоннинг якуний кўриниши ва функциялари ҳақида тасаввур бўлган, бироқ иш жараёнида доимий равишда қийинчиликларга дуч келинган.
Уринишларнинг кўпчилиги муваффақиятсизликка учраган. Яратилган намуналар муваффақиятсизликка учрамаганида, смартфон анча аввал тақдим этилган бўлар эди.
Изоҳ (0)