Қозоғистоннинг Россиядаги консуллиги вакиллари Владимир вилоятидаги йўл-транспорт ҳодисаси юз берган ҳудудга йўл олди. Бу ҳақда Қозоғистоннинг Россиядаги элчихонаси матбуот котиби Жанар Колбачаевага асосланиб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
«Ҳодиса жойига консуллигимиз вакиллари йўл олди. Автобус ҳайдовчилари Қозоғистон фуқаролари бўлгани, улардан бири ҳалок бўлгани, иккинчиси касалхонада экани маълум», — деди у.
6 октябрь куни маҳаллий вақт билан соат 3:39 да (Тошкент вақти билан 5:39 да) Россиянинг Владимир вилоятидаги темирйўл кесишмасида автобус поезд билан тўқнашди. Тўқнашув оқибатида, Россия Тергов қўмитаси маълумотларига кўра, 16 киши ҳалок бўлган. Уларнинг 15 нафари Ўзбекистон фуқаролари экани айтилмоқда.
Изоҳ (0)