Ўзбекистонда 2017 йилда юз берган ёнғин билан боғлиқ кўнгилсиз ҳолатларнинг 70 фоизи аҳоли яшаш масканларида юзага келган. ИИВ ЁХББнинг маълумотларига кўра, 2017 йилнинг ўтган даврида 9134 та ёнғин содир бўлган бўлиб, 308 нафар фуқаро куйиш тан жароҳати олган. 104 нафар фуқаро эса бевақт ҳаётдан кўз юмган. Бу ҳақда «Ўзбекистон 24» хабар берди.
Тошкент шаҳрининг Олмазор тумани «Мискин» маҳалласи Янги Олмазор кўчаси 52-уйда жойлашган «Олмазор кичик саноат» акциядорлик жамияти ҳудудида ижарада фаолият кўрсатувчи «Спектор» масъулияти чекланган жамиятига қарашли типография ҳудудидаги чиқиндилар 20 квадрат метр майдонда ёнган.
Фарғона вилояти Фарғона шаҳрида жойлашган «Бекота» фермер хўжалиги омборхонаси олов домида қолди. Натижада 400 квадрат метр майдондаги бино зарарланган. Бундан ташқари, бинодаги хашак уюми ҳам ёниб кетган. Ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби аниқланмоқда.
Изоҳ (0)