Ирландиянинг Корк шаҳридаги мактаблардан бирида кузатув камералари тушунтириб бўлмайдиган ҳодисани тасвирга олди. Бу ҳақда Mirror хабар бермоқда, деб ёзади «РИА Новости».
Видеонинг бошланишида йўлакнинг олис қисмида аудиториялардан бирининг эшиги очилади. Бироз вақтдан сўнг у ёпилади. Шундан сўнг мактаб шкафчаси тебрана бошлайди. Сўнгра кадрларда шкаф ячейкаларидан бири очилиб, ундан ўқув анжомлари пастга туша бошлайди. Ролик охирида полдаги огоҳлантирувчи тахтача билан ҳам тушуниб бўлмас ҳолат юз беради.
Тегишли видео ўқув муассасасининг Facebook’даги расмий саҳифасига жойлаштирилган.
«Бирор кишида арвоҳ овчиларининг рақами борми», — дейилади видеоёзувга изоҳда.
Ҳодиса 1 октябрь куни юз берган.
Изоҳ (0)