АҚШ ва Нигер қўшма патрули Африка мамлакати жануби-шарқида ўққа тутилди. Ҳужум оқибатида уч нафар америкалик ҳарбий ҳалок бўлди. Бу ҳақда The New York Times хабар бермоқда, деб ёзади «РБК».
Ҳодиса ўқув миссияси чоғида, ҳарбийлар пистирмада эканлигида юз берган. Ўққа тутиш оқибатида яна икки нафар америкалик ҳарбий хизматчи жароҳат олди.
Нашр манбаларининг маълум қилишича, ўқув машғулотлари ўтказилаётган жой яқинида «Ал-Қоида» гуруҳи ҳужумлар уюштирган. Дастлабки маълумотларга кўра, Нигер ҳарбийлари ҳам йўқотишга учраган, бироқ бу мамлакат ҳукуматидан расмий маълумотлар ҳозирча йўқ.
The New York Times’нинг таъкидлашича, ҳодиса Қўшма Штатлар махсус топшириқли қўшинлари Нигерия қуролли кучларига террорчилик гуруҳларига қарши курашишга ёрдам кўрсатиш ва хавфсизликни таъминлаш доирасидаги биринчи қурбонлардир.
Оқ уй матбуот котиби Сара Сандерс Америка президенти Дональд Трамп америкалик ҳарбийлар ўлими ҳақида хабардор этилганлигини маълум қилди.
Изоҳ (0)