Колизейнинг бешинчи, юқори сатҳи сайёҳлар ташрифи учун ноябрь ойидан бошлаб очилади. Бу ҳақда Италия маданият вазири Дарио Франческини маълум қилди, дея хабар беради «Интерфакс».
«Бу ердан Колизей ва Римнинг ажойиб манзараларини томоша қилиш мумкин. Ташриф буюрувчи буни ҳаётидаги энг гўзал кўриниш сифатида эслаб қолади», — деди вазир.
Юқори сатҳга кириш сайёҳларга охирги 40 йил мобайнида ман этилганди. Энди бу ерга кўтарилиш учун камида 25 кишидан иборат экскурсия гуруҳида олдиндан жой буюртма қилиш лозим.
Маълумот учун, антик даврларда Колизейнинг юқори қисми аҳолининг паст табақалари учун мўлжалланганди.
Изоҳ (0)