Сўнгги пайтларда одамлар ўртасида Тошкентнинг Сергели туманида қурилаётган ер усти метроси қурилиши тўхтатилгани ҳақида гап-сўзлар тарқалди. Тошкент шаҳар ҳокимлигида 3 октябрь куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида шаҳар архитектура ва қурилиш бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Асомиддин Тожиев мазкур миш-мишларга ойдинлик киритди.
«Сергелидаги ер усти метроси қурилишининг тўхтатилгани ҳақидаги гап-сўзлар ҳақиқатдан йироқ. Метро қурилиш ишлари ўз маромида давом эттирилмоқда. Ҳозирда метро қурилишида фойдаланиладиган устунлар ҳамда уларни боғловчи бошқа конструкциялар заводларда терилмоқда. Бетон қуйилганидан сўнг унинг мустаҳкам бўлиши учун 28 кун вақт талаб этилади. Метро қурилишида энг мураккаб жиҳат — устунларни ўрнатиш. Устунлар ўрнатилганидан сўнг иш кўзга кўринади. Ҳамма иш келишилган график бўйича кетмоқда», — дейди Асомиддин Тожиев.
Изоҳ (0)