2017 йилнинг 3 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Ўзбекистонга ташриф билан келган Москва давлат халқаро муносабатлар институти (университет) ректори, Россия Федерацияси ташқи ишлар вазирлиги ҳайъатининг аъзоси, академик Анатолий Торкуновни қабул қилди, деб хабар берди вазирлик матбуот хизмати.
Бўлиб ўтган суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Россиянинг ўз йўналишларида етакчи олий ўқув юртлари ҳисобланган Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ва Москва давлат халқаро муносабатлар институти ўртасида ҳамкорлик ҳолати ва чуқурлаштириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Изоҳ (0)