Россия 2018 йилнинг ёзида бўлиб ўтадиган ҳар тўрт йилликнинг энг йирик футбол мусобақаси — Жаҳон Чемпионатига ҳозирлик кўрмоқда.
Халқаро футбол уюшмаси ФИФА мундиал ўйинларини қабул қилувчи стадионлар ЖЧга қанчалик тайёр деган саволни ўртага қўйиб, стадионлардан расмлар тақдим этди. Бунда баъзи стадионлар футбол учрашувларига тўлиқ тайёрланган бўлса, баъзиларида қурилиш ишлари йил якунига қадар тугатилиши айтиб ўтилган.«Лужники» стадиони (Москва)
Стадион реконструкциядан чиқиб улгурди. «Лужники» тез орада илк расмий ўйинни ўтказади.«Екатеринбург Арена» (Екатеринбург)
Стадионнинг ички кўриниши футбол ўйини ўтказиш учун тўла тайёр қилинган. Унинг атрофида эса тез орада якунига етиши кутилаётган пардозлар ишлари қолган.«Самара Арена» (Самара)
Бу ерда қурилиш якунига етмаган. Агар режадан чиқиб кетилмаса, Самарадаги чиройли арена йил якунига қадар фойдаланиш учун топширилади.«Волгоград Арена» (Волгоград)
Стадион ташқи кўринишини ясатиш учун иш жадаллик билан давом этмоқда. ФИФА маълумотига кўра, ички қисм тўла тайёр.«Нижний Новгород» стадиони (Нижний Новгород)
Бу ерда қурилиш ишлари ҳали ҳам давом этмоқда. Стадионга янги ўриндиқлар ўрнатиб чиқилаётган бўлиб, унинг майсасини парваришлаш биринчи даражага чиққан.«Ростов Арена» (Ростов)
Уй учрашувларини қабул қилиш учун тайёр стадион. Унинг устки қисми «Бунёдкор»ни эслатиб юборади.«Калининград» стадиони (Калининград)
Мазкур стадионда бемалол ўйин ўтказиш имконияти мавжуд.«Мордовия Арена» (Саранск)
Режага кўра, стадионлар ичида энг охирги бўлиб мана шуниси ишга тушади.
Изоҳ (0)