Нью-Йорк штатидаги Bonhams савдо уйи томонидан ўтказилган аукционда Христофор Колумбнинг хати рекорд суммага яъни 751 минг долларга сотилди. Бу ҳақда савдо уйи маълумотларига асосланиб, «РБК» хабар бермоқда.
«26 сентябрда биз саргузашт ва кашфиётларга бағишланган қадимий китоблар ва қўлёзмалар аукционини ўтказдик. Унда 1,3 миллион долларлик нодир нарсалар сотилди. Христофор Колумбнинг Американи кашф этгани ҳақидаги хати 751,5 минг долларга сотилиши эса рекорд натижа бўлди.»—дейилади хабарда.
Олтита расмдан иборат мактуб испан тилидан лотин тилига таржима қилинган бўлиб, ғазначи Арагон Габриэль Санчесга ёзилган.
Изоҳ (0)