Туркманистон пойтахти мезбонлик қилаётган усти ёпиқ иншоотлардаги Осиё Ўйинларида Ўзбекистон терма жамоасининг олтинлари сони 21 тага етди. Бу билан делегация умумжамоа ҳисобида мезбонлар, Хитой ва Эрондан кейин тўртинчи бўлиб турибди.
Туркманистон терма жамоасидан пешқадамликни тортиб олиш иложсиз ишга айланиб улгурди. Мезбонларда олтинлар сони аллақачон 79 тага етди. Ўзбекистон 2-ўринда бораётган Хитой термасидан 2 та олтинга ортда қолмоқда.
Медалларнинг умумий сони борасида эса Ўзбекистон мезбонлардан кейин иккинчи бўлиб турибди. Туркманистонда умумий ҳисобда 206 та медаль бор, Ўзбекистонда эса 106 та. Шуларнинг 28 таси кумуш ва 57 таси бронза.
Ўзбекистон делегацияси Озарбайжон пойтахтида ўтган Ислом Бирдамлиги Ўйинларини умумжамоа ҳисобида 4-ўринда якунлаганди.
Изоҳ (0)