• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12559.26
    • RUB160.17
    • EUR14413.01
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Миллионерлар қайси молиявий хатоларга йўл қўймайди?

    Шундай қилиб, сиз миллионер бўлишни истайсиз. Буни барчамиз ҳам истаймиз. Маълум бўлишича, миллионерларнинг пулга нисбатан асосий принциплари жуда оддий. Баъзилари эса зерикарли. Бироқ улар иш беради. InsiderPro миллионерлар йўл қўймайдиган хатоликларни эътиборингизга ҳавола этади.

    1. Улар молиявий қарорлар қабул қила туриб ҳиссиётларга берилмайди
    Бу миллионерлар ҳис-туйғулардан маҳрум эканлигини англатмайди — шунчаки улар ҳиссиётлари ҳамёнигача кириб боришига йўл қўймайди. Қандай қилиб? Ўз харажатларини пухта режалаштириш ва автоматлаштириш ҳисобидан.

    Фото: InsiderPro

    Фото: InsiderPro

    Тўғри, бу жуда зерикарли туюлади. Улар молиявий режани ишлаб чиқиш учун вақт ажратади ва унга мувофиқ биринчи навбатда ўзига тўлайди. Шундан сўнг қолган пулларни автоматик равишда омонатлар, инвестиция ва ҳисоблар бўйича тўловлар учун тақсимлайди. Бу уларни айнан бир хил ҳисоб-китоблар учун вақт сарфлашдан халос этади.

    Миллионерлар уларнинг вақти ва кучи чексиз эмаслигини яхши билади, ахир яна қанча нарсага улгуриш керак.

    1. Улар ўзини бадавлат одам деб ҳисобламайди
    Миллионерларнинг аксарияти ўзларини ҳар қандай инжиқлик қилиш мумкин бўлган афсонавий бадавлат инсон деб ҳисобламайди. Улар тез-тез муросага боради ва кўп нарсада тежамкорлик қилади. Уларнинг охирги моделдаги автомобиль ёки қимматбаҳо вино харид қила олишга қодирлиги буни амалга ошириши кераклигини англатмайди.

    Улар биринчи навбатда муҳим бўлган нарсаларни аниқ белгилаб олади: муҳим нарсаларга пул сарфлайди, майда-чуйда нарсалардан эса иқтисод қилади.

    1. Улар нархларга қараб, қадриятлар ҳақида унутиб қўймайди
    Миллионерлар маҳсулотларнинг фақат нархига эътибор қаратмайди — бунинг ўрнига унинг ҳақиқий баҳосини тушунишга ҳаракат қилади. Уларнинг истиқболига аҳамият қаратади.

    Улар таъмирлаш учун бир неча карра кўпроқ пул сарфламаслик учун бирйўла сифатига сарф-харажат қилишни маъқул кўради. Қайси ҳолатларда нархлар оширилган, қай ҳолатларда туширилганлигини аниқлай олади ва харидларни шунга мос равишда амалга оширади.

    Миллионерлар ҳам худди оддий одамлар каби яхшироқ ва арзонроқ нарсаларни излайди.

    1. Миллионерлар маош бойлик сари ягона йўл деб ўйламайди
    Бойлик тўплаш учун фақат маошнинг ўзи етарли эмас.

    Миллионерлар даромаднинг бир нечта манбаларини шакллантиради. Улар тўлиқ кун ишлашни талаб қиладиган ягона иш билан миллионлар қайсидир йўл билан пайдо бўлади деган хом хаёлга берилмайди.

    Фото: InsiderPro

    Фото: InsiderPro

    Диверсификация ҳамма нарсани ҳал қилади — бу актив ва пассив даромад қилиш усулларига ҳам тааллуқли.

    Улар эришганларида тўхтаб қолмасдан, имкониятлар қидиришда давом этади — ахир маош бутуннинг бир қисми.

    1. Улар мақсадлар қўйишдан чўчимайди
    Мақсад қўйиш улкан натижаларга олиб келади. Имконсиздек туюлган бирор нарса ҳақида орзу қилсангиз, ушбу орзуингизни мақсадга айлантиринг.

    Фикрларингизни аниқ ифодаланг ва уларни ёзиб қўйинг. Мақсадингиз жуда узоқдек туюлиши мумкин, бироқ уни босқичларга бўлиб чиқсангиз, бошқача айтганда режа тузиш билан унга яқинлашиб борасиз.

    Режа тузиш — истак ва мақсад ўртасидаги асосий фарқ шунда.

    1. Улар фақат муддатларга урғу бермайди
    Миллионерлар барча иш муддатларга эмас, вақтнинг ўзига боғлиқ эканлигини яхши билади.

    Улар гап инвестиция киритиш ҳақида борганда бутун эътиборни таймингга қаратиш кучни беҳуда сарфлаш эканлигини тушунади. Шунинг учун бозор кўтарилиш ва пасайишларини бошдан кечириш имконини берувчи узоқ муддатли стратегиялар ишлаб чиқади.

    Миллионерлар вақт улар томонда бўлиши лозимлигини билади — шунинг учун инвестиция киритишни имкон борича эртароқ бошлайди. Эслатиб ўтамиз: бу ерда зерикарли ғоялар ғолиб бўлади.

    1. Улар пул топишни сафдан чиқиш ўйини деб ҳисобламайди
    Сиз кўп даромад қилаётганингиз бошқалар шубҳасиз камроқ топишини англатмайди.

    Миллионерлар одатда ўзига хос ақл тузилишига эга, уни шартли равишда «бадавлат одам психологияси» деб аташ мумкин. Улар сабаб-оқибат боғланишини кўради: истеъмолчилар муаммоси қанчалик самарали ҳал этилса, шунча кўп пул топиш мумкин. Ва аксинча: ўз бизнесида қанчалик кўп пул шаклланса, шунча кўп одамга ёрдам бериш керак.

    Фото: InsiderPro

    Фото: InsiderPro

    Машҳур тадбиркорлар ҳаётига назар солинг: улар ўз миллионларини қандай ишлаб топган? Одамларга улар муҳтож бўлган нарсаларни таклиф қилган.

    Масаланинг моҳияти пирогдан катта бўлак кесиб олиш эмас, пирогнинг ўзини каттароқ қилишда.

    1. Улар фақат иқтисод қилиш ҳақида ўйламайди
    Миллионерлар тежамкор бўлиши мумкин, бироқ улар етакчилар сафига қўшилиш фақат харажатларни қисқартириш эмас, кўпроқ пул топишни англатишини тушунади.

    Гап бадавлат одам ва камбағалнинг психологияси ўртасидаги фарқда — миллионерга кўпроқ пул керак бўлса, у нимадан тежаш мумкинлиги ҳақида бош қотиришнинг ўрнига кўпроқ пул ишлаб топиш усулларини қидиради.

    1. Улар муаммоларга кўз юммайди
    Шахсий пулларга келсак, миллионерлар уларни қандай топиш ва қандай сарфлашни билади.

    Улар пуллари билан нима юз бераётганлиги — яхши ва ёмон жиҳатларини ҳам аниқ билади, чунки муаммоларни фақат уларнинг мавжудлигини билгандан кейингина ҳал қилиш мумкин.

    1. Улар ҳамма гап омадда эканлигига ишонмайди
    Ўз миллионларини лотереяда ютиб олмаганлар даромад ва жамғармалар омадга боғлиқ эмаслигини билади.

    Фото: InsiderPro

    Фото: InsiderPro

    Бирор бир муваффақиятли бизнесменга қараб, «Унинг шунчаки омади чопган... Мен ҳеч қачон бундай қила олмайман!» деб ўйлаш ўрнига, «У бунга қандай эришди? Мен бунинг учун нима қила оламан?» тарзида фикрлайди. Миллионерлар қизиқувчан одамлар бўлиб, барчасини шахсий тажрибасида рўёбга чиқариш учун жараёнларнинг моҳиятига етиб боришни истайди.

    Миллионерлар уларнинг давлати тасодифий эмаслигини аниқ билади. Уларнинг молиявий муваффақияти собитқадамлик, одатлар ва тўғри қарор қабул қилиш маҳорати асосида барпо этилган.

    24.09.2017, 10:14   Изоҳ (0)   21787
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Reuters: Ўзбекистонда аҳоли 1 октябрдан нақд хорижий валюта сотиб олиши мумкин бўлади

    24.09.2017, 09:15

    Янгийўлда опа-сингил ўғриликка қўл урди

    24.09.2017, 09:06

    Абдулла Арипов ва Вагит Алекперов Ҳисор конлар гуруҳини ишга тушириш маросимида иштирок этди

    23.09.2017, 18:35

    АҚШ компаниялари Ўзбекистонда туризмни ривожлантиришга кўмаклашади

    23.09.2017, 17:46

    Абдулазиз Комилов АҚШ Давлат котибининг ёрдамчиси вазифасини бажарувчи билан учрашди

    23.09.2017, 16:40

    Абдулазиз Комилов АҚШ президентининг маслаҳатчиси ёрдамчиси билан учрашди

    23.09.2017, 13:22
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBANK томонидан ХИСМК линияси бўйича тақдим этилаётган исломий молиялаштириш – бизнесни ривожлантириш учун ишончли ечим 


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?


    Uzbekistan Airways Сеулга кунлик авиақатновларни таклиф қилади


    Moody’s “Бизнесни ривожлантириш банки” рейтингларини “салбий”дан “барқарор”га ўзгартирди


    Бухоро, Ғиждувон, зиндон, мисвок ва мадраса – 100 саволга 1 жавоб


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг


    “Ўзбекинвест” EISК АЖ ва Словакиянинг EXIMBANKА СР ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди


    InfinBank пул ўтказмалари географиясини кенгайтирмоқда


    “Moody’s Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтинги прогнозини “Ба2”- “ижобий” даражагача кўтарди


    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 


    Acıbadem шифохоналар тармоғида болаларда саратон ва қон касалликларида суяк илиги трансплантацияси

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Расман: Флориан Вирц – “Ливерпуль” футболчиси

    Спорт | 20 июн, 23:12

    “Дарё” дайжести: 20 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 20 июн, 23:05

    БМТ йиғилишида Эрон ва Исроил вакиллари ўртасида баҳс-мунозара юзага келди

    Дунё | 20 июн, 22:50

    Самарқандда 1 кг гиёҳвандлик моддасини 10 минг долларга сотаётган шахслар ушланди

    Ўзбекистон | 20 июн, 22:35

    Эроннинг Beэр-Шевага ҳужуми оқибатида Microsoft офиси вайрон бўлди

    Дунё | 20 июн, 22:25

    Путин учинчи жаҳон уруши бошланиши хавфи уни ташвишга солаётганини билдирди (видео)

    Дунё | 20 июн, 22:20

    Суперлига. “Насаф” меҳмонда “Машъал”ни мағлуб этди

    Спорт | 20 июн, 22:15

    Ўзбекистон–Қирғизистон–Хитой–Мўғулистон бўйлаб биринчи юк ташуви 8 кунда етиб борди

    Ўзбекистон | 20 июн, 22:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.