ЎФФ собиқ президенти Мираброр Усмонов ҳисобот-сайлов конференцияда сўзга чиқиб, ташкилотга янги сайланган раҳбариятга ўз маслаҳатларини берди, деб ёзди «Championat.asia». Ундан олдин эса Ўзбекистон миллий терма жамоасини Жаҳон Чемпионатига олиб чиқаман деб ваъда бермаганини эслатиб ўтди.
Барчани тингладим. Камчиликлар жуда кўп. Мен ЎФФ президенти бўлиб, терма жамоани Жаҳон Чемпионатига олиб чиқишга ваъда бермаганман. Чунки мен футболимиз тепасига келганимда, бунинг учун пойдевор бўлмаган.Мираброр Усмонов, шунингдек, футбол журналистлари ҳақида фикр билдирди ва янги раҳбариятни танқиддан қочмасликка чақирди.Мираброр Усмонов, ЎФФ собиқ президенти
Янги раҳбарият танқиддан қочмасдан, уларга қулоқ туцин! Журналистлар доим тўғри танқид қилади, уларни эшитиш керак. Танқидлар ҳам ҳар хил бўлади ва уларнинг кўпи тўғри бўлиб чиқади. Ишлаган одамни танқид қилишади, қўлидан ҳеч нима келмайдиган, иш қилмайдиган одамлар эса ҳеч ким!Мираброр Усмонов, ЎФФ собиқ президенти
Изоҳ (0)